Афсонавий Иньестанинг янги клуби маълум бўлди
Спорт
−
08 Август 2023
3865Афсонавий испаниялик ярим ҳимоячи Андрес Иньеста Бирлашган Араб Амирликларининг “Эмирейтс” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги беш мавсумни Япониянинг “Виссел Кобе” клубида ўтказган 39 ёшли футболчи Андрес Иньеста бугун, 8 август куни БАА клуби билан бир мавсум учун, 2024 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома имзолаган.
Таниқли журналист Фабрицио Романога кўра, форвард Амирликлар билан “1+1” кўринишидаги битимни маъқуллаган, яъни “Эмирейтс”да шарномани яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи мавжуд.
Маълумот учун, испаниялик умрининг 22 йилини “Барселона”да ўтказган ва клуб билан 32 та совринни қўлга киритган. Иньеста Испания терма жамоаси таркибида 131 та ўйин ўтказган бўлиб, бу муддат ичида икки марта Европа ва бир марта Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, унинг ҳисобида япон клуби билан ҳам иккита йирик соврин бор.
LiveБарчаси