Афсонавий Чусовитина яна шоҳсупага чиқди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунланди. Ўзбекистонлик спорт афсонаси Оксана Чусовитина баҳсларни медаль билан якунлади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди.

Икки уриниш натижасига кўра, Оксананинг чиқиши ҳакамлар томонидан 13,433 балл билан баҳоланди. У фақатгина франциялик Колин Деваллардан камроқ балл тўплади. Шу тариқа, Чусовитина қаторасига учинчи бор Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди. Бундан аввалги босқичларда у бронза медалига сазовор бўлган эди.

Таяниб сакраш, аёллар:

Колин Деваллар (Франция) – 13,683;

Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 13,433;

Линмин Ю (Хитой) – 13,383.


Мақола муаллифи

Теглар

спорт гимнастикаси Чусовитина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг