Африканинг беш давлатида “omicron”нинг юқумлироқ тури тарқалган
Саломатлик
−
05 Февраль 2022
6227Африканинг бешта давлатида аниқлаш қийин бўлган “omicron” штаммининг кичик типларидан бири қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Африка минтақаси катта илмий ходими Никси Гумеде-Молеци брифингда маълум қилди.
“Omicron” штаммининг учта кичик туридан биз ВA.1, ВА.2 ва ВA.3. кенжа турларини биламиз. Айни пайтда бизда ВA.1 кенжа турларининг кўплаб ҳолатлари мавжуд. “Omicron”нинг яна бир кичик тури, кўпчиликка “стелс” сифатида танилган ВА.2. кенжа тур бешта мамлакатда - Ботсвана, Кения, Малави, Сенегал ва Жанубий Африкада аниқланган”, деган у.
ВА.2 кенжа тури билан касалланиш ҳолатлари ВA.1кенжа турига нисбатан анча кам бўлишига қарамай, бу ҳолат ЖССТнинг ҳудудий бошқармасини хавотирга солмоқда, деган у. Бунинг сабаби шундаки, тестлар, ҳатто лабораторияларда ҳам, ВА.2 кичик турини ҳар доим ҳам аниқлай олмаяпти, чунки у кўпинча “omicron” штаммига хос бўлган маълум мезонларга эга эмас.
ЖССТ Африка бўлими вакиллари қитъа мамлакатларида COVID-19 га қарши вакциналарни тарқатишни молиялаштириш учун камида 1,29 миллиард доллар етишмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, аҳолини эмлаш даражаси паст бўлишига қарамай, аҳолининг ёшлиги, узоқ масофалар ва минтақанинг камроқ урбанизацияси туфайли ушбу давлатларда COVID-19 тарқалиши пастроқ.
LiveБарчаси