Афғонистоннинг икки Президенти келишиб олди. Абдулрашид Дўстум маршал унвонини олди
Олам
−
17 Май 2020
18847Президент Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдулла Абдулла бир неча ой давом этган сиёсий келишмовчиликдан кейин ҳокимиятни тақсимлаш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Бу ҳақда бугун, 17 май куни “Tolo News” нашри хабар берди.
Сиёсий танглик ўтган йил натижаси февраль ойида эълон қилинган баҳсли президентлик сайловлари натижасида пайдо бўлган эди. Мустақил сайлов комиссияси томонидан Ғани рақиби Абдуллага нисбатан бир оз кўпроқ овоз тўплаганидан кейин Президент деб эълон қилинди. Бироқ бунга кўнмаган Абдулла ҳам ўзини Президент дея эълон қилди. Натижада, икки раҳбар, Ғани ва Абдулла ўзларининг қароргоҳларида инаугурация маросимларини ўтказишди.
Манбаларнинг таъкидлашича, лойиҳага биноан, Абдулла Миллий келишув Олий кенгашини ижроия ҳокимияти билан бошқаради ва унинг жамоаси кабинетда 50 фоиз улушга эга бўлади.
Ғани ва Абдулла имзоланган ҳужжат “сиёсий келишув” деб номланади. Собиқ вице-президент Абдулрашид Дўстумга маршал унвонини бериш шартноманинг яна бир қисмидир.
LiveБарчаси