Афғонистонни “Толибон”дан Ҳукуматнинг ўзи ҳимоя қилиши керак — Пентагон
Олам
−
12 Июль 2021
7329АҚШ Афғонистон раҳбариятини мамлакатни “Толибон” радикал ҳаракатидан ҳимоя қилиш учун ўз имкониятларидан фойдаланишга чақирди. Бу ҳақда Пентагон Матбуот котиби Жон Кирби “Fox News” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Биз, албатта, хавфсизлик ҳолатининг ёмонлашуви, зўравонликнинг кучайиши ва Афғонистонда “Толибон” ҳаракатини чуқур хавотир билан кузатмоқдамиз. Биз бу ҳақда биламиз”, деган у.
Кирбининг сўзларига кўра, АҚШ афғон томони билан уларни мавжуд имкониятлардан фойдаланишга ундаш учун фаол алоқада.
“Улар шу ишни қилишлари учун ҳозир айни вақти”, деган Пентагон Матбуот котиби.
Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, Италия, Германия ва Австралия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.
Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Расмий Кобул ҳаракат тарафдорларига қарши қарши ҳужумларни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь