Афғонистондан гиёҳванд моддалар савдоси деярли икки бараварга кўпайди – Душанбе

Олам

image

2021 йилда Афғонистондан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши 2020 йилга нисбатан қарийб икки баравар кўпайган. Юқоридаги рақам республикада гиёҳванд моддаларни мусодара қилиш ҳоллари кўпайиши билан тасдиқланади. Бу ҳақда бугун, 18 октябрь куни Душанбеда бўлиб ўтган Терроризмга қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги конференцияда Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмон маълум қилди. 

“Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши террорчиларнинг моддий ва молиявий таъминоти ҳисобланади. Агар 2020 йилда биз [Тожикистонда] 2,5 тоннага яқин гиёҳванд моддаларни мусодара қилган бўлсак, 2021 йилда бу миқдор 4 тоннага кўпайди, яъни Афғонистондан наркотик моддалар контрабандаси оқими деярли икки баравар кўпайди”, дейди Бош прокурор. 

Унинг қайд этишича, бу ҳолат наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ўзаро ҳамкорлик ва фаолиятни мувофиқлаштиришни кучайтириш зарурлигини тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, конференцияда нутқ қилган Президент Имомали Раҳмон жангариларнинг Яқин Шарқдан бошқа минтақаларга кўчирилиши Афғонистондаги террорчилик ташкилотларининг мавқеини мустаҳкамлаши ва Марказий Осиё минтақаси учун жиддий хавф ҳисобланишини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг