Афғонистондаги масжид портлатилди. Қурбонлар бор
World
−
02 September 2022 7578 1 minute
Бугун, 2 сентябрь куни Афғонистон ғарбийдаги Ҳирот провинциясининг Гузара шаҳридаги масжидда жума намози вақтида уюштирилган портлаш оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, 45 киши жабрланди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, портловчи қурилмани худкуш-террорчи ишга туширган. Ҳодиса қурбонлари орасида Моулави масжиди имом-хатиби Муҳайб Урраҳмон Ансорий ҳам бор.
Сўнгги ойларда Афғонистон вилоятларида, жумладан, пойтахт вилоятида қатор портлашлар, қуролли ҳужумлар ва отишмалар содир бўлди. Оқибатда ҳам мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олган “Толибон” ҳаракати тарафдорлари, ҳам тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлди. Бу ҳодисаларнинг аксари учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилотининг Афғонистондаги бўлинмаси ўз зиммасига олди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August