Икки йилдан кейин рингга қайтган Хонтўраев ғалаба қозонди

Спорт

Аввалроқ, ўзбекистонлик ММА жангчиси Мурод Хонтўраев икки йиллик танаффусдан кейин яна рингга қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 22 сентябрь куни “Осиё айиғи” пойтахт Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўзининг профессионал жангини ўтказди. Хонтўраев россиялик 33 ёшли ММА жангчиси Евгений Мякинкинга қарши рингга чиқди. Хонтўраев рақибини муддатидан аввал бўғиш усули билан мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, Евгений Мякинкин шу кунгача 23 та жнг ўтказган. Шулардан 14 та жангда ғалаба қозонган. 9 та жангда мағлубият аламини тотган. Рақибларини 4 та жангда муддатидан аввал таслим этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мурод Хонтўраев Евгений Мякинкин

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг