Афғонистонда жангарилар ибодатхонага ҳужум қилди

Олам

image

Жангарилар бугун, 25 март куни Aфғонистон пойтахтидаги сикхлар ибодатхонасига ҳужум қилди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу ҳужумни уюштирганлар портловчи ускунадан фойдаланган. Қурбонлар борлиги тахмин қилинмоқда.

Афғонистон парламентидаги сикхлар вакилининг сўзларига кўра, ҳужум вақтида ибодатхона ичида 150 нафаргача киши бўлган. Унинг сўзларига кўра, уч-тўрт киши ҳалок бўлган.

Aйни пайт ҳудудда полициянинг махсус операцияси олиб борилмоқда, портлаш жойига тез ёрдам хизмати етиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг