Афғонистонда совуқ туфайли ҳалок бўлганлар сони 70 нафарга етди

Олам

image

Мамлакатда қаттиқ совуқ ва қор туфайли ҳалок бўлганлар сони 70 кишига етди. Бу ҳақда 18 январь куни “Tolonews” телеканали хабар берди.

“Дастлабки маълумотларга кўра, қор ёғиши ва совуқ ҳаво туфайли Бадгис, Ғазни, Нимроз, Ғор, Пактика, Ҳирот, Қандаҳор ва Фарёб вилоятларида 70 киши ҳалок бўлган”, дейди Афғонистоннинг Табиий офатларни бошқариш вазирлиги вакили Мулла Абдулла Муҳаммадий.

Шунингдек, совуқ оқибатида Бадгис, Сарипул, Жузжон ва Фарёбда камида 70 минг бош қорамол ўлган.

Афғонистон аҳолисининг фикрича, совуқ мавсумда қурбонлар сонининг кўпайишига қашшоқлик ва ишсизлик сабаб бўлган.

“Биз халқаро ҳамжамият, маҳаллий маъмурият ва ҳамкор ташкилотлардан маҳаллий аҳолига ёрдам беришларини сўраймиз. Ҳаво анча совуқ, халқнинг иқтисодий аҳволи жуда оғир”, дейди Бамён вилоятида яшовчи Муҳаммад-Амин Халили Афғонистон телеканалига берган интервьюсида.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш вазирлигига кўра, охирги 28 кун ичида мамлакатнинг турли ҳудудларида совуқдан жабр кўрган 5 мингга яқин оилага озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат ёрдам тўпламлари тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг турли вилоятларида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва қор ёғиши оқибатида 20 дан ортиқ киши вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон совуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг