Афғонистонда сайлов кунидаги қурбонлар сони маълум қилинди
Олам
−
29 Сентябрь 2019
4896Кеча, 28 сентябрь куни бўлиб ўтган Aфғонистондаги Президентлик сайловида жангариларнинг ҳужумлари натижасида 32 киши ҳалок бўлди, яна 123 киши жароҳат олди. Бу ҳақда турли манбалардан олинган маълумотларга асосланиб, Pajhwok агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, сайлов куни юздан ортиқ ҳужумлар қайд этилган. Уларнинг аксарияти Толибон жангариларидан.
Жангариларнинг ҳужумлари мамлакатнинг турли бурчакларида, энг аввало, шарқий Нангарҳар вилоятида содир бўлди.
Мамлакат жанубидаги Қандаҳордаги сайлов участкасида портлашда камида 15 киши жабрланган. Толибон шимолий Қундуз вилоятида ҳам тинч аҳолини ўққа тутилган, у ерда сайлов кузатувчиси ўлдирилган.
Кеча, 28-сентябрь куни жангариларнинг ҳужумларида хавфсизлик кучларининг беш нафар ходими ҳалок бўлган, 37 нафар тинч аҳоли яраланган. Мудофаа вазирлиги жангарилар томонидан амалга оширилган ҳужумларнинг аксариятини қайтарган.
Овоз беришдан олдин, Толибон, аввалгидек, "ёлғон" деб эълон қилган сайловларни бузиш ниятини билдирди. Шунингдек, улар ташкилотчилар ва иштирокчиларига таҳдид қилди. Ўтган йили Парламент сайловлари пайтида террористик ҳужумлар ва жангариларнинг участкаларга қилган ҳужумлари натижасида 50 дан ошиқ одам ҳалок бўлган ва юзлаб одамлар жароҳатланган. БМТ бу ҳодисани Aфғонистон тарихидаги энг катта шафқатсизлик деганди.
Овоз берувчилар жуда паст даражада иштирок этган. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб сайлов участкаларининг чорак қисми ёпилган (Aфғонистон Ҳукумати мамлакатнинг бутун ҳудудини назорат қилмайди, аксарият қисми толиблар томонидан назорат қилинади).
Сайловда ўнлаб номзодлар иштирок этмоқда.
Президент вазифасини бажарувчи Aшраф Ғани ва Бош вазир Aбдулла Aбдулла фаворит ҳисобланади. Ғолиб бўлиш учун номзод 50 фоиздан кўпроқ овоз олиши керак. Aкс ҳолда, иккинчи тур бошқалардан кўра кўпроқ тўплаган икки ариза берувчи ўртасида ўтказилади.
Дастлабки натижалар фақат октябрда эълон қилиниши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь