Афғонистонда номаълум касаллик тарқалмоқда. 2 бола вафот этди
Олам
−
21 Декабрь 2022
5147Афғонистон жанубидаги Зобул вилоятида номаълум касаллик эпидемияси икки боланинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда “TOLO news” телеканали Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракати ҳукумати томонидан ташкил этилган маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, вилоят шарқида жойлашган Шаджўй туманида кунига камида 80 киши касалланган ва икки бола ҳалок бўлган. Қайси касаллик ҳақида гап кетаётгани аниқланмаган. Шифокорлар инфекциянинг асосий белгилари сифатида кучли иситма ва оғиз ва бурундан қон кетишини кўрсатмоқда.
13 сентябрь куни Афғонистоннинг “Hasht e Subh” газетаси вилоятда вабо авж олгани ҳақида хабар берди. Ўшанда, асосан, Зобулнинг шимолий ва шимоли-шарқий туманларида 500 га яқин инфекция ҳолати қайд этилган. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь