Афғонистонда коронавирус бўйича рекорд қайд этилди
Олам
−
30 Май 2020
15037Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги бир сутка давомида мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 866 ҳолатини қайд этди. Бу расмий Қобул учун коронавирус бўйича кунлик рекорд ҳисобланади.
Шундай қилиб, Афғонистонда ушбу касалликнинг қайд этилган ҳолатларининг умумий сони 14 525 тага етди. Кун давомида уч нафар бемор вафот этди. Коронавирусдан вафот этганларнинг сони 249 тага етди. Шу вақтгача мамлакатда 1 303 нафар бемор соғайган.
Пойтахт Қобул эпидемиологик жиҳатдан энг хавфли ҳудуд ҳисобланади. Шаҳарда жами 5775 та одамда касаллик аниқланган. Ҳирот вилоятида ҳам оғир вазият юзага келмоқда. У ерда 2 461 та ҳолат қайд этилган.
Маълумот учун, коронавирус мамлакатга февраль ва март ойларида минглаб афғон муҳожирлари тиббий текширувисиз ёки карантинисиз Эрондан қайтиб келгандан кейин Афғонистонга тарқалиб кетган. Хабарингиз бор Эрон коронавируснинг Хитой ва Италиядан кейин учинчи ўчоғи бўлган эди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус билан курашиш учун "Толибон"нинг ҳарбий ҳаракатлари йўл қўймаётганини айтиб ўтган. Шу билан бир қаторда, "Толибон" ҳам ўз жангариларига ушбу касалликдан эҳтиёт бўлишни тайинлаган.