Афғонистонда ИШИД раҳбарларидан бири қўлга олинди
Олам
−
05 Апрель 2020
9322ИШИД террорчилик ташкилоти ҳудудий раҳбари Афғонистон махсус хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавид Файсал ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
“Мураккаб операция давомида Афғонистон ва Покистон ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотининг ҳудудий тармоғини бошқарган Покистон фуқароси Аслам Фарукий қўлга олинди”, дейилади баёнотда.
Файсалнинг таъкидлашича, дастлабки тергов давомида ҳибсга олинган шахс маҳаллий махсус хизмат вакили билан алоқа ўрнатганлигини тан олди. Кенгаш вакилининг сўзларига кўра, ушбу ҳудудий тармоқнинг бошқа аъзоларини ҳам қўлга олиш жараёни кетмоқда.
Маълумот учун, ИШИД террорчилик ташкилоти 2014 йилнинг бошида Ироқ Республикасининг ғарбида вужудга келди. Ташкилот ўша йили Ироқнинг ғарбий шаҳарларини ва Суриянинг шарқий ҳудудларини эгаллаб олди. ИШИД ушбу ҳудудларда 2014 йил июнь ойида Абу Бакр Ал-Бағдодий бошчилигида халифалик ўрнатилганини эълон қилди. 2017 йилнинг ноябрига келиб гуруҳ эгаллаб олган деярли барча ҳудудларни қўлдан бой берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь