Афғонистонда ИШИД фаолияти бутунлай тугатилди

Олам

image

Афғонистонда “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) фаолияти бутунлай тўхтатилди. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукумати аъзоси Абдул Матин Қоний хабар берди.

Ҳаракат вакилининг сўзларига кўра, ИШИДнинг барча бузғунчилик фаолияти тўхтатилган ва бу борада ташвишга ўрин йўқ. Таъкидланишича, ИШИД раҳбарияти ва бошқаруви ҳар доим ташқаридан амалга оширилган.

Қоний бу баёнотни 34 вилоят инспекторлари иштирокидаги семинарда билдирган. У БМТ ва Европа Иттифоқининг Афғонистонлик қочқинлар орасида террорчилар сафарбар қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларига изоҳ берган.

“Хавфсизлик ва разведка органлари чегара ҳудудларида вазиятни доимий назорат остида ушлаб турибди”, деган “Толибон” вакили.

Маълумот учун, ИШИД ҳаракати 2000 йилларнинг бошида Ироқда шаклланган. У дастлаб “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги бўлинмаси сифатида пайдо бўлган, кейинчалик мустақил ташкилот сифатида фаолиятини давом эттирган. Гуруҳ 2014 йилда катта машҳурликка эришган, чунки у Ироқ ва Сурия ҳудудларининг катта қисмини эгаллаган.

Унинг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий бўлган. 2019 йилда у АҚШ махсус кучлари томонидан йўқ қилинган. Кейинчалик гуруҳнинг бошқа етакчилари ҳам мунтазам равишда йўқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ҳукумати Қандаҳор шаҳрида аёлларга эркак стоматологларга мурожаат қилишни ман этганди. “Толибон” вакиллари бутун Қандаҳордаги стоматология клиникаларидан аёлларни ҳайдаб чиқарган ва уларни эркак шифокорлар олдига киритмаслик ҳақида кўрсатма берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон ИШИД Абдул Матин Қоний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг