Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди
Жамият
−
30 Октябрь 2019
9982Қашқадарёда ерга эгалик қилиш ҳуқуқини олиб бериш учун 100 АҚШ доллари олган ҳокимият мутахассиси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Кеча, 29 октябрь куни Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси 1982 йилда туғилган Б.А. 1965 йилда туғилган фуқаро С.М.дан Ф.И. номига иссиқхона қуриш учун ер майдонини деҳқон хўжалиги шаклида эгалик қилиш ҳуқуқини берадиган туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, шу куни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хужалиги масалалари бўйича ўринбосари 1966 йил туғилган М.С. хизмат хонасида мутахассис Б.А.дан 100 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий даллилар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ЖКнинг 210 ва 212-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Б.А. ҳамда М.С. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси