Афғонистон ва Покистон етакчилари қатнашадиган Тошкентдаги конференцияда нималар муҳокама қилинади?

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг иш режаси ва Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция дастури билан таништирди

Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Афғонистон Президенти Ашраф Ғани расмий ташриф билан, Покистон Бош вазири Имрон Хон Тошкентда бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. 

Ушбу конференцияда Афғонистон ва Покистон Президентлари, шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеф Боррель, 20 дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони 600 дан ортиқ.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иштирокчиларга видеомурожаат йўллайди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган конференция Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ялпи ва шўъба мажлисларида минтақавий боғлиқликни янада чуқурлаштириш имкониятлари, шу жумладан савдо ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликнинг барқарор ўсишни таъминлашдаги ўрни, маданий-гуманитар алоқаларни қайта тиклаш орқали дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги таҳдид ва хатарлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти, Покистон Бош вазири, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқи ташқи сиёсий идораси раҳбари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Шу ҳафта қатор ҳудудларда насос станцияларини модернизация қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг