Афғонистон Хитойнинг мегалойиҳасига қўшилмоқчи
Олам
−
27 Октябрь 2022
5709Афғонистон ҳукумати раиси ўринбосари Абдул Ғани Бародар Хитойнинг Қобулдаги элчиси Ван Юя билан учрашувда Пекин Афғонистонни “Бир макон, бир йўл” ташаббусига жалб қилишини сўради. Бу ҳақда Бародарнинг Twitter'даги саҳифасида келтирилган.
Хитой дипломатик миссияси раҳбари билан учрашувда “Толибон” ҳукумати раиси ўринбосари Хитойдан Афғонистонни “Бир макон, бир йўл” лойиҳасига киритишни сўради”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, томонлар Афғонистон ва Хитой ўртасида келишилган йирик иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилган. Аммо Бародарнинг баёнотида қайси лойиҳалар ҳақида гап кетганига аниқлик киритилмаган.
“Хитой ва Афғонистон тарихий муносабатларга эга, Афғонистон Ислом Амирлиги (“Толибон” мамлакатни шундай номлайди) бу муносабатларни давом эттиришни истайди”, дейди Бародар.
Унинг сўзларига кўра, Хитой ҳукуматининг Афғонистон иқтисодиётига сармоя киритишидан янги афғон расмийлари ҳам манфаатдор.
Бародарнинг ҳисоботига кўра, Пекин яқин орада Хитой ташаббуси билан амалга оширилган лойиҳалар, шунингдек, Жаҳон банки ёки Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган, аммо тугалланмаган бошқа йирик лойиҳалар бўйича амалий ишларни бошлаш ниятини эълон қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь