Афғонистон чегарасидаги вазиятдан ташвишланаётган Раҳмон Илҳом Алиевга қўнғироқ қилди
Олам
−
12 Июль 2021
7884Бугун, 12 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Озарбойжон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари тожик-озарбайжон муносабатларининг долзарб жиҳатлари, айниқса томонларнинг савдо-иқтисодий алоқаларини муҳокама қилиб, сўнгги йилларда уларнинг ривожланишининг ижобий динамикасини алоҳида таъкидлаган.
Томонлар Афғонистондаги мавжуд ҳарбий-сиёсий вазиятга алоҳида эътибор қаратган.
Шу муносабат билан, Имомали Раҳмон Озарбайжон Президентига Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош вилоятларида вужудга келаётган хавотирли вазият тўғрисида батафсил маълумот бериб, МДҲнинг жанубий чегараларида вазиятнинг кескин авж олишидан жиддий ташвиш билдирган.
Тожикистон Республикаси Президенти Озарбайжон Республикаси Президентини ўзи учун қулай вақтда Тожикистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилган. Озарбайжон Президенти таклифни миннатдорчилик билан қабул қилган.
Ташриф саналари дипломатик каналлар орқали мувофиқлаштирилади.
LiveБарчаси