Адвокатура соҳасида муҳим янгилик рўй беради

Жамият

image

Ўзбекистонда ёш адвокат-мутахассислардан фаолиятини бошлашда 2 йил юридик стаж талаб этишни бекор қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, талабаликдан адвокат ёрдамчиси сифатида амалиёт ўташ тартибини жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 июнь куни ўтган одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилган.

Мамлакатда бугунги кунда 4 минг атрофида адвокат фаолият кўрсатиб, 8,5 минг аҳолига ўртача 1 та адвокат тўғри келмоқда. Адвокатларнинг 43 фоизи (1 минг 733 нафари) Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган бўлиб, Самарқанд, Андижон, Термиз, Нукус, Миришкор, Зафаробод, Узун каби 20 та туманда бирорта ҳам адвокатлик фирмаси рўйхатдан ўтмаган.

“Адвокатлик фаолиятини бошлаши учун ёш мутахассислардан 2 йил юридик стаж талаб этишни бекор қилиш, талабаликдан адвокат ёрдамчиси сифатида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш керак. Бундан ташқари, юридик олий ўқув юртларида “адвокатлик фаолияти” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлаш зарур”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда таъкидланишича, интеграция ва инвестиция жараёнлари ривожланаётган шароитда халқаро ҳуқуқни чуқур эгаллаган адвокатларга эҳтиёж кўпаймоқда.

Шу боис, билимли ёш адвокатларни танлов орқали етакчи хорижий юридик компанияларда стажировка ўташини ташкил этиш учун давлат грантларини кенгайтирилади. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов икки ҳафта муддатда ушбу вазифаларнинг ижроси бўйича қарор қабул қилиши белгиланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Адвокатура

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг