Адвокатлар палатасининг “зам”и раис бўлди
Жамият
−
21 Ноябрь 2023
4570Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири киритган тақдимномага биноан, Шуҳрат Содиқов Шавкатович Адвокатлар палатасининг IV конференциясида Адвокатлар палатаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Адвокатлар палатасининг Telegram-каналида маълум қилинди.
Шуҳрат Содиқов 1962 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, 1988 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос. У ўз меҳнат фаолиятини турли хил ташкилотларда ҳуқуқшунос, адвокатлик тузилмаларида адвокат, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгаши депутати, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича комиссияси раиси лавозимларида фаолият олиб борган.
Бугунги кунда у “Қомус” адвокатлик ҳайъати адвокати ҳамда Адвокатлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Маълумот учун, Адвокатлар палатаси Ўзбекистон Адвокатлар ассоциацияси ва унинг ҳудудий бўлимлари негизида Адвокатлар палатасининг таъсис конференцияси қарори асосида 2008 йилда ташкил этилган.
Эслатиб ўтамиз, Адвокатлар палатасига 2018 йил ноябридан буён Алим Эрназаров раислик қилиб келаётганди. Қуйидаги ҳавола орқали QALAMPIR.UZ журналистининг Адвокатлар палатасига янги раис тайинлаш ҳақидаги “Адвокатлар палатасига янги “қон” керак...ми?” номли мақоласини ўқишингиз мумкин.
LiveБарчаси