Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди
Жамият
−
06 Август 2021
3672Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бирининг илк дозаси билан эмланган. Ҳозирда иккинчи доза билан эмланишни кутмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни вазирлик ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева тасдиқлади.
“Вазир юртдошларимизни коронавирусга қарши эмлашда фаол иштирок этишга чақириб қолади”, дейди у.
Ўзбекистонда кўплаб юқори мартабали амалдорлар коронавирусга қарши эмланмоқда ва шу орқали улар жамоатчиликни ҳам эмланишга жалб қиляпти. Шу вақтга қадар, Бош вазир Абдулла Арипов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ва бошқаларнинг вакцина олгани ҳақида хабар берилди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда “Спутник V”, AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 ва Moderna вакциналари рўйхатдан ўтган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023