“Абу Сахий” бозори ёнида автобусда ёнғин чиқди (видео)

Жамият

image

Бугун, 26 январь куни эрталаб соат 8:15 ларда “Абу Сахий” савдо мажмуаси ёнида йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда бозор Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин Тошкент ҳалқа йўлида катновчи 147-сонли Чорсу-Чилонзор буюм бозори йўналишидаги  автобуснинг мотор қисмида қиска туташув бўлгани оқибатида келиб чиққан.

“Абу Сахий” савдо маркази ёнғин хавфсизлиги, Ички ишлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари зудлик билан ёнғинни бартараф қилишган.

Ёнғин натижасида фуқаролар ва йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг