Абу-Дабида китлар сиғадиган улкан аквариум қурилмоқда

Бу қизиқ

image

2023 йилда Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида сиғими 68000 денгиз жониворига мўлжалланган катта аквариум қурилади. Бу ҳақда “The B1M” сайти хабар берди.

Унинг ҳажми 58 миллион литр сувни ташкил қилиши натижасида дунёдаги энг катта аквариум бўлиши кутилмоқда. У 23 та олимпия бассейни ҳажмига тенг бўлади.

Абу-Даби шаҳрига ёндош Яс ороли бўйида жойлашган сунъий маржонлар ва қоя тошлар билан қопланган мегааквариумнинг умумий майдони 183 минг квадрат метрни ташил қилади.

Эътиборлиси аквариумга бир қанча кичик китлар бемалол сиға олади, аммо ёпиқ сув ҳавзасида китларнинг бўлиш-бўлмаслиги ҳали аниқ эмас.

Иншоотнинг асосий залида баландлиги 20 метрдан иборат бўлган вертикал ойна орқали балиқлар, акулалар, денгиз тошбақалари, судралувчилар ҳатто микроамфибияларни ҳам томоша қилиш мумкин.

Аквариумнинг ички муҳити қуёш нурларидан ҳимоя қилинади. Бунга асосий сабаб сувда балиқларга зарар берадиган бактерияларнинг ўсишига йўл қўймасликдир. Иншоотни қуришда катта сув босимини сақлаш мақсадида шишадан эмас, балки шаффоф акрилдан фойдаланилади. Аквариумни сув билан тўлдириш учун Яс ороли танлаб олинган.

Маълумот учун, дунёдаги энг катта аквариумлардан АҚШдаги “Shedd” аквариуми 19 миллион литр, Хитойдаги “Chimelong” аквариуми 49 миллион литр сув сиғимига эга.

Ҳозирча БАА янги аквариум лойиҳаси ҳақидаги энг қизиқарли маълумотларни сир сақламоқда.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг