Абу-Даби ўзбекистонлик сайёҳлар учун карантин чекловларини енгиллаштирди
Олам
−
23 Декабрь 2020
4683Абу-Даби (БАА таркибида) хорижий сайёҳларнинг амирликка кириш қоидаларини қайта кўриб чиқиб, 24 декабрдан пандемия сабаб жорий қилинган баъзи чекловлар бекор қилинишини билдирди. Бу ҳақда “Al-Arabiya” маълум қилди.
Биринчи ўринда, “яшил рўйхат”даги давлатлардан келган сайёҳлар икки ҳафта карантинда ўтиришдан озод қилинади. Гап Австралия, Бруней, Вьетнам, Греция, Гренландия, Гонконг, Хитой, Мавритания, Малайзия, Янги Зеландия, Саудия Арабистони, Сингапур, Тожикистон, Тайвань, Таиланд, Ўзбекистон ҳақида кетяпти. Бу рўйхатда йўқ давлатдан келувчилар учун карантин муддати 10 кунга қисқартирилди.
Барча сайёҳлар амирликка кириш учун 96 соатдан ошмаган вақт ичида топширилган манфий ПЗР-тест тақдим қилишлари ва у ерда яна битта тест топширишлари лозим. Бундан ташқари, бир неча кундан кейин улар яна битта ПЗР-тест топшириши керак.
Амирликда узоқроқ қоладиган хорижликларнинг такрорий тест топшириш муддати ҳам қайта кўриб чиқилди. Аввал тўртинчи ва саккизинчи кунларда тест топшириш керак бўлган бўлса, эндиликда буни олтинчи ва саккизинчи кунларда амалга ошириш мумкин. Давлатларнинг синфларга ажратилиши ҳар икки ҳафтада кўриб чиқилади.
Шу билан бирга, Абу-Даби БААнинг бошқа амирликларидан келувчилар учун ПЦР-тестнинг амал қилиши ва унинг такрорий топширилиши муддатлари билан боғлиқ чекловларни енгиллаштирган. Бундан ташқари, савдо ва кўнгилочар марказлар, ресторанлар ва болалар боғчаларига қўйиладиган санитар талаблар янгиланган.
Хорижликларнинг кириши учун Абу-Дабидагидан бошқа қоидалар амал қилувчи Дубай амирлигида эса 23 декабрдан коронавирусга қарши бепул эмлаш бошланади.
БААда пандемия бошидан бери 195 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд қилинган. Бу вақт ичида коронавирусдан 642 киши вафот этган. Айни вақтда мамлакатда 23,8 минг киши вирусдан даволанмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15