Абхазияда қолиб кетган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди
Жамият
−
29 Октябрь 2020
6943Кеча, 28 октябрь куни Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг 299 кишидан иборат иккинчи гуруҳи Сочи шаҳридан Ватанга қайтарилди.
Фуқаролар “Uzbekistan Airways” АЖнинг чартер рейслари билан Ўзбекистонга олиб келинган.
Ёрдамга муҳтож (ҳомиладор аёллар, қариялар, касаллар ва болали аёллар) 19 нафар фуқаролардан иборат биринчи гуруҳ 9 октябрь куни Ватанга қайтарилганди. Улар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ махсус поездида олиб келинган.
Таъкидланишича, айни пайтда Ўзбекистон дипломатлари ушбу чегараолди ҳудудида бўлиб, Абхазиядаги ўзбекистонликлар билан боғлиқ вазиятни назорат қилмоқда.
Ҳозирги вақтда Россия томони билан Россия Федерацияси ҳудуди орқали Абхазияда қолган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан яқин вақт ичида Сочи шаҳридан навбатдаги чартер рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.
Коронавирус инфекцияси пандемияси пайтида фуқалорнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади. Бундай ҳолат айниқса қариялар, беморлар, сурункали касаллиги бор фуқаролар учун ниҳоятда хавфлидир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь