Абитуриентларга 1-йўналишда супер-контракт асосида ўқишга рухсат берилди
Жамият
−
14:07 706 1 дақиқа
2026/2027-ўқув йили кириш имтиҳонлари натижасига кўра, 2–5-йўналишлардан бирига грант ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентлар учун ўз хоҳишига биноан 1-танлаган йўналишида ўқиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, танловда иштирок этиб, 2–5-бакалавриат таълим йўналишларидан бирига давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўз хоҳишларига кўра устуворлиги бўйича танлаган биринчи таълим йўналишида табақалаштирилган тўлов-контракт (супер-контракт) асосида ўқишга рухсат берилган (мақсадли қабул асосида тавсия қилинганлар бундан мустасно).
Бунда ўқишга қабул қилиш олий таълим ташкилоти ректори (директори) томонидан белгиланадиган табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорида тўловни амалга ошириш шарти билан амалга оширилади.
Билдирилишича, мазкур тартиб барча давлат олий таълим ташкилотларига, шу жумладан, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилган ОТТларга ҳам татбиқ этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилда олий таълимга киришда максимал – 189 балл олган мактаб битирувчилари сони ўтган йилга нисбатан 8 баробарга ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь