Абитуриентлар имтиҳон учун бир неча марта тўлов қилиши керакми? ДТМ изоҳ берди

Жамият

image

Хабарингиз бор, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (122 минг 500 сўм) миқдорида тўловни амалга оширишлари керак.

Тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларига қўйилмайди.

Шу сабабли Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга эслатма сифатида 22 июлга қадар тўловни амалга оширмаган абитуриентлар тест синовларида иштирок эта олмасликлари ҳақида SMS хабарнома юборилди.

Лекин ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат бошқача талқин қилиниб, “Неча марта тўлов қилиш керак?”, “Тўлов қилинган бўлса-да, нега яна тўлов қилиш сўралмоқда?” каби фикрлар билдирилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Давлат тест маркази расмий маълумот берди. 

Унга кўра, 21-22-июль кунлари Ўзбекистонда дам олиш кунлари, деб эълон қилинганлиги сабабли банк кассалари ишламаслиги мумкинлигини инобатга олган ҳолда Давлат тест маркази томонидан 19 июль куни тест синови учун тўловни амалга ошириш бўйича эълон берилган ва 20 июль куни эслатма сифатида абитуриентларга SMS хабар юборилган. 

Шунингдек, Давлат тест марказининг абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тизими (my.dtm.uz сайти) ягона биллинг тизимига интеграция қилинган бўлиб, олдинги йиллар битирувчиларига инвойс шакллантирилади. Битта инвойс рақамига белгиланган миқдор (122 минг 500 сўм) дан ортиқ тўловни амалга ошириш имкони мавжуд эмас. Яъни абитуриент тўловни тўлиқ амалга оширган бўлса, мазкур инвойс рақамига бошқа тўлов қилиб бўлмайди. Бунинг натижасида абитуриентлар томонидан ортиқча тўлов қилинишининг олди олинади.

Эслатиб ўтиш жоизки, рўйхатга олиш жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва эртага, 22 июль куни тугайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

682

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг