Aбитуриент рухсатномасини олиш янада осонлашди

Жамият

image

Хабарингиз бор, 22 августдан бошлаб абитуриентларга тест синовларига кириши учун рухсатномалар берилиши бошланганди. Лекин телефон рақами йўқолганлар, телефон рақами ишдан чиққанлиги ёки шахсий кабинетга кириш паролини унутиб қўйган абитуриентлар ҳалигача ўз рухсатномасини ололгани йўқ. Давлат тест маркази ушбу масалага ечим топди. 

Марказ шундай ҳолатларни инобатга олиб abitur.dtm.uz сайти орқали “Aбитуриент рухсатномаси”ни юклаб олиш учун қўшимча имконият яратди. Энди тест топширувчи “Aбитуриент рухсатномаси”ни шахсий кабинетга кирмасдан ҳам олиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, рухсатнома олиш учун телефон рақам ва парол шарт эмас.

Бунда “Aбитуриент рухсатномаси”ни юклаб олиш учун қуйидаги маълумотлар керак бўлади:

•   паспорт серияси;

•   паспорт рақами;

•  жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР).

Ҳали рухсатномасини ололмаган абитуриентлар қуйидаги ҳавола орқали ўз рухсатномаларини олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда имтиҳонлар 2 сентябардан бошланади ва очиқ стадионларда ўтказилади. Тест синовлари икки ҳафта давом этиши режалаштирилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг