Абдусатторов ЖЧдан қанча даромад қилиши мумкин?

Спорт

image

Хабарингиз бор, ўзбекистонлик 18 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Исландия пойтахти Рейкьявикда ўтаётган “World Fischer Random Chess Championship” турнирида ярим финалга чиқди. Гуруҳ босқичида 10 очко тўплаган Абдусатторов, финал босқичи йўлланмаси учун америкалик Ҳикару Накамура билан 4 партия куч синашади. Накамура "B" гуруҳида 2-ўринни эгаллаб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 400 минг долларни ташкил этади. 

Турнир совриндорлари қуйидагича пул мукофотлари билан тақдирланади:

1-ўрин: 150 минг АҚШ доллари;
2-ўрин: 85 минг АҚШ доллари;
3-ўрин: 55 минг АҚШ доллари;
4-ўрин: 40 минг АҚШ доллари.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 29 октябрь куни Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг