Абдусатторов ва Карлсен яна тўқнаш келди

Спорт

image

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича “Freestyle Chess Grand Slam” турнирида чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этаётган 2 нафар ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров бу босқичда турли натижалар қайд этди.

Азалий рақиби, норвегиялик шахмат тождори Магнус Карлсен билан тўқнаш келган Нодирбек Абдусатторов қора доналарда рақибига имкониятни бой берди.

Мусобақани жуда юқори нотада ўтказаётган Жавоҳир Синдоров эса америкалик Ҳикару Накамурага қарши оқ доналарда ўйнаб дурангга имзо чекди.

Амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу эса оқ доналарда америкалик Фабиано Каруанага имкониятни бой бериб қўйди. 

Бугун, 10 февраль куни чорак финалнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтади. Синдоров Накамура билан камида дуранг ўйнаб, баҳсни тай-брекка ўтказиши ёки ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олиши мумкин. Абдусатторовни эса ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен Ҳикару Накамура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг