Абдусатторов нуфузли мусобақани ғалаба билан бошлади
Спорт
−
26 Октябрь 2022
3023Айни кунларда Исландия пойтахти Рейкьявик шаҳрида шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси қатнашаётган турнирни Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов ғалаба билан бошлади.
Рапид йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик гроссмейстер илк турда россиялик Ян Непомняшийга қарши дона суриб, ғалабага эришди. 2-турда Абдусатторов америкалик Уэсли Содан устун келди.
Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторовнинг мусобақадаги кейинги рақиби мезбонлар вакили Стейн Гретарссон бўлади. Гуруҳ босқичида ғолиб чиққан шахматчилар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 400 минг долларни ташкил этади.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь