Абдулла Арипов чегара масаласида Қирғизистонга борди
Жамият
−
26 Сентябрь 2022
10238Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати Матбуот хизмати хабар берди.
Уни “Манас” халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров кутиб олди.
Ташриф давомида Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлисида иштирок этади.
Шунингдек, Абдулла Арипов Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан ҳам учрашиши режалаштирилган.