Aбдулазиз Назиров ёшлар йилида Тошкент ёшлари ҳаётидаги ўзгаришларни сарҳисоб қилди

Бизнес

image

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Aбдулазиз Назиров ёшлар йилида Тошкентда пойтахт ёшлари учун нима ишлар амалга оширилиб, қандай янги лойиҳалар қилингани ва ёшлар учун очилган янги имкониятлар ҳақида сарҳисоб қилди.

Қайд этилишича, пойтахтда 18-30 ёшгача бўлган ёшлар 440 156 нафарини ташкил этади. Шулардан 145 589 нафари расмий, 69 026 нафари эса норасмий банд ҳисобланади. Қарийб 40 мингга яқин ёшлар ўзини ўзи банд қилган бўлса, 63 мингдан ортиғи таълим муассасаларида таҳсил олади.

2021 йил бошидаги хатлов ва ўрганишлар натижасида 34 минг 269 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилди. Хусусан, амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 32 минг 371 нафар ёш дафтардан чиқарилган бўлиб, 25 825 нафари ишга жойлаштирилди ҳамда 1104 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари, 935 нафар олий таълим муассаса талабаларининг тўлов-контракт пуллари, 721 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви, 48 нафар ёшларнинг даволаниш, 376 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномалари харажатлари тўлаб берилди.

Тошкент шаҳрида 3 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-марказлари ва 22 та “Ёшлар меҳнат гузари” мажмуалари фойдаланишга топширилиб, уларда 659 та янги иш ўринлари яратилди.

2021 йилда ёшларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга “Ёшлар 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилди. Ҳозирда ушбу тамойил асосида 6 минг 460 нафар ёшлар тадбиркорларга бириктирилди.

Қайд этиш керакки, сўнгги беш йилда 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сони 3 баробар кўпайиб, улар сони 17 мингдан ошди.

Ёшлар йилида Тошкент шаҳрида амалга оширилган барча ишлар ҳақида қуйидаги ҳавола орқали Aбдулазиз Назировнинг ҳисоботида батафсил танишишингиз мумкин.

Батафсил: https://t.me/AANazirov/165


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг