Абдуқодир Тошқулов вазир лавозимига тайинланиши кутиляпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов тайинланиши кутиляпти. 

Бугун, 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари номзодни кўриб чиқиб, маъқулладилар. Бу ҳақда қуйи палата Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Абдуқодир Тошқулов  бугунгача Термиз давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётганди. У шунингдек, Сенат аъзоси ҳам ҳисобланади.

Аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов лавозимидан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо вазирлик бу маълумотни тасдиқламаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг