Абдуқодир Тошқулов Сенат таркибидан чиқарилди
Жамият
−
05 Февраль 2021
7193Бугун, 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мажлисда тайинланганига кўп бўлмаган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси таркибидан чиқариш тўғрисида ҳам тегишли қарор қабул қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили этиб тасдиқланган Феруза Фарходовна Эшматова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси таркибидан чиқарилган.
LiveБарчаси