Абакан шаҳри мэри ЙТҲда вафот этди
Олам
−
14 Октябрь 2019
4131
Россия Федерациясининг Хакасия Республикаси Ҳукуматининг веб-сайтига кўра, Aбакан раҳбари Николай Булакин бахтсиз ҳодисада вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Бугун Хакасия тузатиб бўлмайдиган йўқотишларга дуч келди. Республика Ҳукумати номидан ва ўз номимдан ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни изҳор этаман. Қариндошлар ва дўстларга жасорат ҳамда куч бағишлайман", деди республика раҳбари Валентин Коновалов.
Красноярск ўлкаси йўл полициясининг хабар беришича, Р-257 автомобил йўлининг 433-километрида Николай Булакин Ford Explorerда Қизил шаҳри томонга қараб кетаётиб, бошқарувни йўқотади ҳамда ариққа тушиб кетади.
"У тез ёрдам келгунга қадар воқеа жойида вафот этган", дейилади манбада.
Николай Булакин 1952 йилда Томскда туғилган. У ижтимоий-сиёсий фаолиятини 1989 йилда бошлаган. 1995 йилдан Aбакан маъмуриятини бошқарган. Булакин беш марта бу лавозимга қайта сайланган.
LiveБарчаси