Аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматларининг нархи белгиланди
Жамият
−
05 Октябрь 2022
9465Тошкент шаҳар ҳокимлиги иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни тасдиқлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унга кўра, иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (базавий тариф) 397 минг 212 сўм/Гкал микдорида белгиланди.
Қарорга мувофиқ, иссиқлик таъминоти хизматлари учун чакана тарифлар куйидагилар учун аввалги нархларда колади:
• аҳоли учун – 91 минг 960 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда);
• кичик, ўрта ва йирик бизнес учун – 141 минг 737 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амалда).
Бюджет ташкилотлари учун эса чакана тариф – 502 067 сўм/Гкални ташкил килади.
Нархлар эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтиб, яъни 2022 йил 21 октябрда кучга киради.
Базавий ва чакана тарифлар ўртасидаги фарқ Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ҳисобидан субсидияланади.
LiveБарчаси