Аҳмадбойнинг ўзига 10, шерикларига 11 йил берилди. Нега?
Жамият
−
20 Май 2019
9959Аввал хабар берганимиздек, бугун, 20 май куни Жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев (Аҳмадбой) ва унинг шерикларига нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича суд ўз якунига етди ва жиноятчиларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Суд жараёнида иштирок этган QALAMPIR.UZ мухбирининг маълум қилишича, судда Аҳмаджон Турсунбоевдан ташқари унинг шериклари:
Олмос Қўчқоровга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан, 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси;
Иззатила Иброҳимовга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;
Муроджон Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;
Ойбек Турсунбоевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;
Азизжон Турдиевга 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 350 баравари миқдорида (45 584 000 сўм) жарима жазоси;
Рашид Исмоиловга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазоси тайинланган.
Маълумот учун, судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди.
Шунингдек, Аҳмаджон Турсунбоевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми а, в бандлари билан иш ҳақи 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳам тайинланган эди.
LiveБарчаси