Аҳмадалиев бўлажак жанги олдидан face-to-face'да қатнашди (видео)
Спорт
−
09:22
2612Иккинчи энг енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев 14 декабрь куни Монакода ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида WBA Интерим камари учун жанг қилади.
Жанг олдидан Аҳмадалиев мексикалик Рикардо Эспиноза билан нигоҳлар жангида иштирок этди.
Маълумот учун, 30 ёшли Аҳмадалиевнинг 27 ёшли рақиби Рикардо Эспиноза Франко шу вақтга қадар профбоксда 34 та жанг ўтказиб, 30 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган. Жангларининг 25 тасида рақибларини нокаутга учратган.
Қайд этиш жоиз, Рикардо Эспиноза Франко устидан ғалаба қозонса, Аҳмадалиев вазннинг мутлақ чемпиони япониялик Наоя Иноуэ билан 100 кун ичида жанг қилиш бўйича келишиб олиши керак бўлади.
LiveБарчаси