Аҳмад Масъуд айни пайтда қаерда экани маълум бўлди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракатига қарши бўлган Миллий қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъуд айни дамда Тожикистон ҳудудида. Бу ҳақда шимолий Панжшер вилояти губернаторининг собиқ ўринбосари Кабир Восиқ ТАССга маълум қилди.  

“Аҳмад Масъуд ҳозир Тожикистонда, лекин баъзида Афғонистонга бориб туради, у ерда мамлакатнинг турли минтақадаги қаршилик бўлинмалари билан учрашади”, деган Восиқ. 

Унинг сўзларига кўра, Масъуд айни дамда “Толибон” жангариларига қарши туришда турли давлатлардан ёрдам олишга ҳаракат қилмоқда. 

“Масъуд минтақа мамлакатлари ва бутун халқаро ҳамжамиятни “Толибон”га қарши курашиш зарурлигига ишонтирмоқчи. У қаршилик фронтига эътибор қаратиш ва қўллаб-қувватлаш учун турли мамлакатларга сафар қилади”, деган Восиқ. 

Собиқ губернатор ўринбосарига кўра, фронтнинг Тожикистон билан алоқалари яхши, у “Толибон”га қарши курашда афғон халқига доим катта ёрдам кўрсатиб келган ва ҳозирда ҳам кўрсатмоқда. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 29 октябрь куни Тожикистоннинг бир қанча ОАВлари Душанбеда фронтнинг офиси очилгани ҳақида хабар тарқатган. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги эса бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Масъуд

Баҳолаганлар

892

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг