95-йилгача Ўзбекистонга келганлар фуқароликни олишда қайси муаммолар билан тўқнашади?
Жамият
−
02 Март 2020
5509Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24 январь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаган мурожаатномасида Ўзбекистонга 1995 йилгача келган ва ҳозиргача шу ерда яшаётган шахсларга автоматик тарзда Ўзбекистон фуқаролиги берилиши ҳақида айтган эди.
Давлат раҳбари бу жараён деярли 50 минг кишини қамраб олишини айтиб, ваколатли ташкилотларга тегишли қонун лойиҳасини 2020 йил 1 майгача тайёрлаш юзасидан топшириқ берди.
1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий рўйхатдан ўтиб яшаётган фуқароларга автоматик тарзда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш қандай тартибда амалга оширилади ва бу жараёнга бирор чекловлар борми? Мурожаатчилар қандай муаммоларга дуч келиши мумкин? Мазкур саволлар Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 28 февраль куни бўлиб ўтган иккинчи ялпи мажлисида ўртага ташланди.
Саволга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Улуғбек Муҳаммадиев қуйигача жавоб берди:
“1995 йилнинг 1 январь кунига қадар Ўзбекистонга келиб, доимий рўйхатдан ўтган, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси билан яшаб, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиш истагини билдирган шахслар бўйича қонунчилик палатасида кўриб чиқилгандан кейин ИИВ ушбу шахсларнинг рўйхатларини шакллантириш билан шуғулланди. Бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда.
Бу тоифадаги шахсларнинг фуқаролигини тан олиш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Лекин, уларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш чегараси белгиланмаган. Дейлик, бир ё икки йилдан кейин фуқаро шу истакни билдирса, уларнинг мурожаати ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади. Бу масалада ҳужжатлар рўйхати ҳам белгиланган, улар кўп эмас. Соддалаштирилган тартибда мурожаат, сўровнома, 1995 йилгача келиб, доимий рўйхатдан ўтгани ҳолати ва давлат божи билан чегараланган. Бу масалани кўриб чиқишда Ички ишлар органлари томонидан ҳеч қандай муаммолар юзага келмайди”.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь