9 та ҳудудда сел хавфи эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 3-5 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг деярли барча ҳудудларида сел, сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди

Қуйидаги ҳудудларда сел келиши ёки сув тошқини кузатилиши мумкин:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музрабод туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3-4 май кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг