Чанг-тўзон, ёмғир, момақалдироқ... Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди
Бу қизиқ
−
29 Апрель 2022
36623Жорий йилнинг 3-4 май кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 3-4 майда республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
3-4 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши;
4 майда Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши;
3-4 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 3 майда баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Кундузги ҳаво ҳарорати +22...+25 даражагача пасаяди.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь