Чанг-тўзон, ёмғир, момақалдироқ... Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 3-4 май кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Қайд этилишича, 3-4 майда республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

3-4 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши;

4 майда Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши;

3-4 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 3 майда баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Кундузги ҳаво ҳарорати +22...+25 даражагача пасаяди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1675

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг