9-синф ўқувчиси ЙТҲ содир этди

3-саҳифа

image

Фарғона мактабнинг 9-синф ўқувчиси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. 16 яшар ўқувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмай туриб Labo русумли автомашинани бошқариб кетаётиб,  трактор тиркамаси билан тўқнашган. Натижада, ўқувчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. 

Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 13:45 ларда Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани, Тинчлик шаҳарчаси ҳудудидан ўтган 4R-148 B темир йўл вокзалига кириш автомобиль йўлининг 5 кмда содир бўлган. 

Aниқланишича, Бағдод тумани Чуваланчи қишлоғида яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро, Олтиариқ туман Тинчлик шаҳарчасида яшовчи 1970 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган Labo русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

16 ёшли ҳайдовчи ҳаракат вақтида тажрибасизлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетган. Натижада ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1983 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги тракторнинг тиркамасига келиб урилиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг