9 ойда табиатга зарар етказганлардан 16,3 млрд сўм ундирилди – Экология қўмитаси

Жамият

image

Ўтган 9 ой мобайнида 34 275 нафар шахс атроф-муҳитни асрашга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузгани аниқланди. 32 млрд сўм маъмурий жарима ва табиатга етказилган зарарлар ҳисобланиб, 16,3 млрд сўм ундириб олинган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

1365 та ҳолат бўйича 15 млрд сўм жарима ва табиатга етказилган зарарларни ундириш юзасидан тайёрланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилган. 12 та ҳолат бўйича 1,6 млрд сўмлик даъволар юзасидан қонунбузарлик содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича иш қўзғатилди.

Ҳуқуқбузарлардан 376 дона ҳайвон ва парранда, 1 900 кг балиқ, 49 637 кг доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, 1520 м. куб ўтин, 45 та ов қурол ва 570 та аслаха ва бошқа инвентарлар олиб қўйилган.

Инспекция томонидан 23 та идоравий хизмат текширувлари ўтказилиб, натижаси бўйича аниқланган камчиликлар ва ходимларга чора кўриш юзасидан тегишли таклифлар киритилди ва ижрога қаратилган. 

Жумладан, Бош прокуратура, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Омбудсман) тақдимномалари, фуқаролар мурожаатлари ҳамда бошқа асосларга мувофиқ Сурхондарё, Жиззах, Навоий, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар бошқармаларида хизмат текшируви ўтказилган.

Давлат инспекторлари томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари 2020 йилнинг мос даврига нисбатан

•    Қорақалпоғистон Республикасида 114 фоизга;
•    Бухоро вилоятида 112 фоизга;
•    Қашқадарё вилоятида 108 фоизга;
•    Андижон вилоятида 104 фоизга;
•    Хоразм вилоятида 70 фоизга;
•    Тошкент вилоятида 74 фоизга.
•    Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳрида 80 фоизга ўсиш кузатилган.

Республика бўйича 1 та инспектор учун аниқланган қонунбузилиш ҳолати 25 тани, белгиланган жарима 14,5 млн сўмни, ҳисобланган зарар 9,4 млн сўмни ташкил этган.

Шунингдек, “Хавфни таҳлил қилиш низоми”га асосан корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш, соҳага оид қонун талабларини бузиб фаолият юритаётган корхоналарда ваколатли орган билан келишилган тартибда жами 221 та текшириш ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг