9 ойда нечи киши вафот этгани маълум бўлди
Жамият
−
26 Октябрь 2021 5903 1 дақиқа
Жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда 132,1 минг ўлим ҳолати қайд этилган ва энг кўп ўлим учинчи чоракка тўғри келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Статқўмга кўра, жорий йилнинг дастлабки икки чорагида 79,7 мингта ўлим ҳолати қайд этилган. Хусусан, дастлабки чорагида 39,6 минг, иккинчи чорагида 40,1 минг, учинчи чорагида эса 52,4 минг ўлим рўйхатга олинган.
Учинчи чоракда ўлим ҳолати иккинчи чоракка нисбатан 12,3 мингга, биринчи чоракка нисбатан эса 12,8 мингга кўп бўлган.
Таъкидланишича, ўтган йили ҳам энг кўп ўлим ҳолатлари айнан учинчи чоракка (51 минг 212) тўғри келган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь