9 ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 150 минг 183 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумот учун, ушбу давр мобайнида мамлакат корхоналари томонидан 314,8 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 

Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида 150 минг 183 дона енгил автомобиль, 2 минг 919 дона юк автомобили, 696 дона автобус ишлаб чиқарилган. 

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш саноатида кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 фоизга камайган, автобус ишлаб чиқаришда эса 34,1 фоизга ошган. 

Энди енгил автомобиль ишлаб чиқариш саноатига эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг 9 ойида автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 43 минг 316 дона Cobalt, 16 минг 479 дона NexiaТ-250, 30 минг 79 дона Lacetti-Gentra, 42 минг 356 дона Damas, 6897 дона Spark ҳамда 11 минг 56 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг