86 ёшли Ахбор Имомхўжаев ўзбек футболи нуронийси совринини қўлга киритди
Спорт
−
25 Декабрь 2021
3400Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган “Uz Football Awards-2021” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
“Ўзбек футболи нуронийси” номинацияси бўйича спорт журналистикасининг энг , ўзбек шарҳловчилигининг асосчиси — Ахбор Имомхўжаев «Ўзбек футболи нуронийси» соврини билан тақдирланди. Мукофотни журналист Аброр Имомхўжаев қабул қилиб олди.
“Ушбу инсон “Пахтакор” стадиони қурилгач, ундан ўзбек тилидаги илк футбол репортажини жонли эфирга олиб чиққан шарҳловчи ҳисобланади. Унинг сиймосида юзлаб шогирдларга устозлик қилган феномен, миллионлар ўйинига бағишланган қатор китоблар муаллифи, ўз овози билан барча ўзбекистонликлар хонадонигача кириб борган инсонни кўрамиз”, дейди Даврон Файзиев.
Умрининг 60 йилини Самарқанддаги “Динамо” стадиони майсасини парвариш қилишга сарфлаган 77 ёшли Садри Носиров “Фидойилик рамзи” соврини билан тақдирланди.
“Жасорат” соврини Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси бош мураббийи Муроджон Аҳмедовга топширилди. Эрон мезбонлик қилган сурдолимпиада ўйинларининг Осиё ва Тинч океани минтақаси саралашида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллаган ва 2022 йил Бразилия мезбонлик қиладиган ёзги сурдолимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган.
LiveБарчаси